loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Боқий анъаналар

Зардўзлик — амалий санъатнинг зар (тилла ва кумуш суви югуртирилган) ип, нозик сим, ипак билан кашта тикиб безак яратадиган тури.

Тарихий манбалар, археологик топилмалар Ўрта Осиё халқлари орасида зардўзи кийим ва бадиий буюмлар тикиш қадимдан ривожланганлигини кўрсатади.

Мисол учун, соҳибқирон Амир Темур давлатига келган испан элчиси Руи Гонзалес де Клавихо ўз эсдаликларида зардўзи кўрпа-тўшаклар, ипак матога зар тақилган қимматбаҳо дарпардалар ва чодирлар, эркак ва аёлларнинг зар ипда тикилган кийимлари ҳақида завқ билан ёзади.

Амалий санъатнинг бу тури ривожи XV – XVIII асрларда Бухоро, Самарқанд, Ҳиротда юксак поғонага кўтарилди. Унинг XIX асрдаги тараққиёти Бухоро билан боғлиқ. Кўҳна ва навқирон Бухорода узоқ давр мобайнида сайқал топиб, такомиллашиб борган бу касб бугун ҳам сулолалар томонидан шараф билан давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими аъзоси Вилоят Тўхсанова ана шундай уста-ҳунарманд сулоласи вакиласи сифатида миллий санъатимизнинг бу тури бардавом бўлишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Карантин шароитида уйда фаолиятини давом эттираётган Вилоят Тўхсанова зардўзи либослар тикиш-бичиш ишлари билан қизғин банд.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.