loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бухорода фестиваль якунланди

Бугун Бухорода халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисосдаштирилган санъат мактаб-интернатида бўлиб ўтган тадбирда фестиваль ғолиблари эълон қилинди ва уларга санъат ҳафталиги олтин, кумуш, бронза медаллари ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳомийлиги асосида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими эсталик совғалари топширилди.

Фестивалда фаол иштирок этган ва мазмунли асарлар яратган ўқувчилар Ўзбекистон Бадиий академиясининг дипломи ва сертификати, Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими сертификати билан тақдирландилар.

Фестиваль давомида ҳамкорлик қилган ташкилотларга ташаккурномалар топширилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.