loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

БУХОРО МАНЗАРАЛАРИ

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими аъзолари – Беҳзод Каримов, Азиза Авезова ҳамда Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси Юнус Фармонов “Ўзбекистон манзаралари” номли акция доирасида юртимизнинг энг гўзал гўшаларидан бири, қадимий ва навқирон Бухоро манзараларини яратишди.

— Акция давомида қадимий шаҳарнинг турли кўринишларини, тарих ва замонавийлик уйғунлашиб кетган манзаралари, кўҳна обидалар тароватини асарларда ифода этдик. Бухоро панорамаси рангларга жуда бой аслида,— дейди иштирокчи рассом Беҳзод Каримов.

Эслатиб ўтамиз: “Ўзбекистон манзаралари” акцияси Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказиб келинмоқда. Мақсад – амалий санъат усталари ва рассомлар иштирокида юртимизнинг манзарали жойларида пленэрлар ташкил этиш, табиат манзараларини тасвирлаш ва яратилган асарларни мамлакатимизда туризмни ривожлантириш бўйича нашр этиладиган альбом учун тавсия этишдан иборат.
Акция давомида яратилган асарлар сараланиб, 2020 йилнинг январь ойида кўргазма ўтказилиши режалаштирилган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.