loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги

Бугун, 9 апрель куни буюк соҳибқирон Амир Темур таваллуди кенг нишонланмоқда. Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида буюк саркарда ҳайкалининг пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Унда турли ташкилот ва идоралар, жамоат ва маданият намояндалари, ўқувчи-талабалар иштирок этди. Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ҳам ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида соҳибқирон Амир Темур пойига гулчамбар қўйилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.