loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Вазифалар муҳокама қилинди

Бугун, 6 январь куни Бадиий академиянинг анжуманлар залида Ўзбекистон Бадиий академияси Директорлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда  Марказий аппарат бошқарма ва бўлим бошлиқлари, тизимдаги ташкилот ҳамда тасарруфдаги таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда дастлаб 2020 йил якунлари ва бажарилган ишлар бўйича бошқарма ва бўлим бошлиқлари, тизимдаги ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.  

Фаолият юзасидан 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар тилга олинди. Хусусан, мамлакатимизда 2021 – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида Бадиий академия лойиҳалари, ечимини кутаётган масалаларга эътибор қаратилди.

Жорий йилда ҳам Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини ривожлантиришга хизмат қиладиган маънавий-маърифий тадбирлар, фестиваль, биеннале ва анъанавий кўргазмалар, бошқа янги ижодий лойиҳалар давом эттирилиши, тизимдаги ташкилот ҳамда таълим муассасалари моддий-техник базаси мустаҳкаланиши борасида изчил иш олиб борилишига урғу берилди.

Йиғилишда фаолиятга оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.