loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ватан тараннуми

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом, Султонбой Деҳконовнинг Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган «Улуғимсан, Ватаним!» номли шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг масъул котиби Наргиза Мусахожаева, Бекобод шаҳри хокими Зафар Файзуллаев ҳамда маҳалла фаоллари, мактаб ўқувчилари иштирок этди.

Кўргазмада муаллифнинг озод ва обод юртимизни мадҳ этувчи 60 дан зиёд ишлари томошабинларга ҳавола этилди.Таассуротларга бой ўтган маънавий-маърифий тадбирда кўргазма муаллифига Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Ташаккурномаси тантанали топширилди.

Фотожурналист Султонбой Деҳқонов серқирра ижодкор сифатида Ўзбекистон Бадиий академияси Гран-при (2008 й.)си соҳиби, «Энг улуғ, энг азиз» (2016 й.), «Йилнинг энг фаол журналисти» (2021 йил.) республика танловлари ғолибидир.

Матлуба Хожимуродова,
«Бекобод янгиликлари» газетаси муҳаррири

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.