loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Вақт» муҳокамаси

Қишки таътил муносабати билан Бадиий академия тасарруфидаги таълим муассасаларида халкаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган миллий ўқув дастурлари асосида педагог ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўқитувчилар томонидан маҳорат дарслари ҳамда услубий маърузалар ташкил этилаяпти.

Тасарруфдаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида навбатдаги маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Дастлаб, дастгоҳли рангтасвир бўлими ўқитувчилари- М.Нуриллаевнинг «Композиция» ҳамда Х.Равшановнинг «Маҳобатли рангтасвир» мавзусида услубий маърузалари тингланди.

Шундан сўнг амалий қисмга ўтилиб, маҳобатли рангтасвир (барельеф) ишланган объектга борилди ва у ерда жой олган «Вақт» композицияси муҳокама қилинди.

– “Вақт” композицияси ҳақиқатдан чуқур маънога эга. Бундай маъруза ва маҳорат дарслари қишки таътилдан унумли фойдаланган ҳолда  мактаб- интернатда ҳар куни ташкил этилаяпти, – дейди Бухоро ИСМИ ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, санъатшунос  Мадина Ахмедова.

Мазкур композиция рассом Х.Равшанов ва унинг шогирдлари ҳамкорлиги уч ой давомида яратилган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.