loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Гўзалликга ошуфта қалб нафосати

Тупроқ, сув ва олов … Табиатнинг одатий унсурлари бўлмиш бу неъматларга ижодкорона ёндашувдан, инсон қўлининг қайноқ тафтидан, ёғоч чархининг узлуксиз ҳаракати-ю, чин маънода машаққатли меҳнат жараёнида кулолчиликнинг бебаҳо асарлари яратилади.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Амалий санъат факультети, Бадиий кулолчилик йўналиши талабалари ҳам, шарқона анъаналарни ўзида мужассамлаштирган, ўзига хос кулолчилик мактаби асосида «устоз-шогирд” анъаналарини йўлга қўйган.  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Амалий санъат факультети, Бадиий кулолчилик йўналиши талабалари ҳам, шарқона анъаналарни ўзида мужассамлаштирган, ўзига хос кулолчилик мактаби асосида «устоз-шогирд” анъаналарини йўлга қўйган.
Мен ҳам институт талабаси ҳамда бўлажак санъатшунос журналист сифатида кузатувларим хулосасини жамлаб, мазкур факультетнинг Бадиий кулолчилик йўналишида сабоқ олаётган Сарвиноз Тугалованинг ижодий фаолияти ҳақида ёзишни лозим топдим.

Сарвиноз яқин икки йил мобайнида устозларидан, гуруҳ раҳбари, жонкуяр педагог Бахтиёр Абдусаломовдан керамика сир-синоатларидан сабоқ олиб келмоқда. Кулолчилик чархида ишлаш учун лойни пишитиб қориш, дастгоҳда шакл бериш, тинимсиз айланиб турувчи чарх, кейинги жараёнда иссиқ печда пишириш сабр-тоқат талаб қиладиган юмушдир. Қаҳрамонимиз мисолида айтсак, бу соҳада қизлар жуда кам учрайди.
Кулолчилик ҳам қадимий, ҳам навқирон санъат туридир. Шуниси фахрланарлики, Сарвиноз бу ижод йўлида ижтимоий фаолликдан ташқари тинимсиз ўқиб-ўрганишда.

Ҳунар сабоқларини олишда амалий кўникмалар асқотмоқда. Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ҳар йили баҳор ойида ўтказиладиган санъат ҳафталиги доирасидаги ижодий кўргазмалар, илмий-амалий анжуманлар унинг ижодий юксалиши учун асосли хизмат қилмоқда. Ўзи ўрганибгина қолмай, ҳаваскор тенгдошларини атрофига чорлаб, мактабларда, меҳрибонлик уйларида ўзлаштирганларини “мастер класс” ўқув амалиёти тарзида бўлишмоқда.
Гўзалликга ошуфта қалб инсонларга яхшилик улашиш билан бирга уни ҳаёт неъматларидан баҳраманд этишга чорлайди. Сарвинознинг ижодий ишларида ёшлик нафосатини, моҳирона шакллар, ёрқин ранглар, ислимий ва геометрик турдаги нақшлар воситасида ўзига хос орнамент жо бўлганини кўришимиз мумкин.

Ҳар соҳани ўрганиш қатъий қунт, қаттиқ меҳнатни талаб этади. Янги марраларни забт этиш сари дадил одимлаётган Сарвинозга ижод бўстонида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
                                                   Нодира Миржонова,        Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик ва дизайн институти
талабаси

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.