loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Гўзал юрт тараннуми

17 январь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида XXXIV анъанавий “Рассом ва табиат” кўргазмаси очилди.

Мазкур кўргазмани рассомнинг табиатга бўлган чексиз муҳаббатини кўрсатувчи ўзига хос намойиш дейиш мумкин.
Қарийб 35 йилдан бери ташаббускор рассомлар ҳар йили жаннатмакон ўлкамизнинг турли бурчакларига ижодий сафар қилиб, табиатнинг гўзаллиги ва руҳини келажак авлодларга етказиш мақсадида ўз асарларида гавдалантириб келадилар.

Ушбу кўргазмада 80 нафарга яқин рассом иштирокида 150 дан ортиқ рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик ва амалий санъат асарлари намойиш этилмоқда.

Анъанавий кўргазманинг бош ғояси – табиатнинг гўзаллиги, бойлиги ва кучини, унда рассомнинг ўрнини ва табиат-рассом уйғунлигини намойиш этишдан иборат.

Кўргазма 3 февралга қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.