loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Диссертация ҳимоя қилинди

Бугун, 30 ноябрь куни  Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.08/09.07.2020.san.118.01 рақамли илмий кенгаш асосида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Музейшунослик кафедраси мудири Нишанова Камола Солижон қизининг “XX-XXI асрларда Ўзбекистон бадиий музейларининг ривожланиш тенденциялари” мавзусида 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослигидаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.

Илмий раҳбар – санъатшунослик фанлари доктори Акилова Камола Балтабаевна, расмий оппонентлар – архитектура фанлари доктори, катта илмий ходим Дурдиева Гавҳар Салаевна, санъатшунослик фанлари номзоди Абдуллаева Шахло Курбанбуриевна.

Ҳимояни Кенгаш раиси, тарих фанлари доктори, профессор Б.Хасанов олиб борди. 

Жаҳонда санъат ва маданият замон талабларига мувофиқ янгилаш жараёни фаол олиб борилаётган бир шароитда бадиий маданиятнинг турли соҳалари билан бир қаторда  музей ишини ҳам ислоҳ қилиш талаб этилмоқда. Бу ҳолни юқори даражада ривожланган Ғарбий Европа мамлакатлари, АҚШ, Японияда ҳам кузатиш мумкин.

Музейлар иш фаолиятини тўлақонли бутун бир организмдек олиб бориш учун  ижтимоий маданият мунтазам равишда ўзгараётган бир пайтда улар ишини фаоллаштириш ҳамда турли муҳим назарий ва амалий муаммоларни чуқурроқ ўрганиш, замонавий музей иши соҳасида изланишлар олиб бориш ва қулай конструктив ечимини топиш лозим бўлади.

Бадиий музейлар томонидан маданий меросни сақлаш билан бирга замонавий санъатни тўплаш ва келажак авлодга етказиш муаммоси ҳеч қачон ҳозиргидек  жамият учун долзарб аҳамият касб этмаган.

Хусусан, жаҳон музейлари турли тарихий даврлардан то бугунги кунгача авлодларнинг мафкуравий тараққиётига замин, таълим ва тарбия воситаси ҳамда илмий тадқиқотларга манба бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Шунингдек, музейшунослик фаолиятига тегишли қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади. 

Диссертация иши авваламбор Республикамизда музейлар иши ривожи учун хизмат килади.

«ХХ-ХХI асрларда Ўзбекистон бадиий музейларининг ривожланиш тенденциялари» мавзуида ёзилган диссертация иши ҳимояси мувафаққиятли ўтди. Кенгаш аъзолари тадқиқотчини мазкур ҳимоя билан табриклаб, музейшунослик соҳасининг ривожи, ушбу соҳанинг қанчалик кенг тадқиқ этилишига ҳам боғлиқ эканлигини, бугунги кунда музейшунослик соҳасига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижасида соҳада бўлаётган ўзгаришларни нафақат эътироф этиш, шунингдек, бу ўзгаришларни илмий жиҳатдан таҳлил этиш ҳам муҳим эканлиги, бу каби тадқиқотлар соҳанинг кейинги ривожланиш йўналишини аниқлаш ва янгиликлар жорий этиш учун хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаб, тадқиқотчининг келгуси ишларига муваффақият тиладилар.

 

Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳузуридаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.08/09.07.2020.san.118.01 рақамли илмий Кенгаш да биринчи бўлиб мазкур «ХХ-ХХI асрларда Ўзбекистон бадиий музейларининг ривожланиш тенденциялари» мавзуида ёзилган диссертация иши ҳимоядан ўтди

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.