loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ: Муҳаммад ал-Хоразмий ҳайкали лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Дунё илм хазинасига беқиёс ҳисса қўшган, ўз даврида аниқ фанларнинг пешқадами ва йўлбошчиси, шунингдек алгебра фанининг асосчиси бўлган, Ренессанс даврида Шарқ ва Ғарб мамлакатларининг илм ва фани ривожланишига улкан таъсир кўрсатган буюк математик, астроном, географ ва тарихчи Муҳаммад ал-Хоразмийнинг улуғ илмий мероси, ибратли фаолияти билан миллий ифтихоримизни юксалтириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар рухида тарбиялашдаги катта ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, унинг хотирасини янада абадийлаштириш тўғрисида”ги 146-F-сонли фармойиши ҳамда 2021 йил 8 майдаги топшириғига мувофиқ буюк олим Муҳаммад ал-Хоразмий сиймоси тасвирланган монументал ҳайкал лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилинади.

Ижодий ишлар жорий йилнинг 19 майига қадар Бадиий академия Ташкилий қўмитаси томонидан Марказий rўргазмалар залида қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон: 71. 232-06-75

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.