loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Диққат, Танлов!

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар, шунингдек, профессионал ижодкорлар ўртасида ташкил этиладиган “Менинг армиям-менинг фахрим!” мавзусидаги энг яхши тасвирий санъат асарлари танловини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга қўйиладиган асосий талаблар:

🔼 ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини уйғотиш, Ватан тақдирига бефарқ бўлмасликни ёшлар онгига, қалбига сингдириш;
🔼 Қуролли Кучлар фаолиятидан фахрланиш, Ватанга ва ҳарбий қасамёдга содиқлик;
🔼 халқ билан армиянинг бирдамлиги, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат ва жамиятда армиянинг ўрни ва аҳамияти;
🔼 ҳарбий касбнинг ўзига хослиги, ҳарбий хизматнинг улуғворлиги;
🔼 Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий анъаналар, ҳарбий бурч, номус, мардлик ва жасоратни улуғлаш;
🔼 Ватан ҳимоячилари ва Қуролли Кучлар хизматчиларининг ижобий тимсолини яратиш.

Танловда тасвирий санъат усталари, профессионал ижодкорлар, ёш ижодкорлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари тасвирий санъат йўналиши (рангтасвир, графика) бўйича иштирок этишлари мумкин.

✔️Танловда иштирок этиш истагида бўлган профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар ўз ижодий ишларини 2022 йилнинг 5 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Давлат музейига 100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек хиёбони, 98-манзили бўйича “танловга” деган белги ва ариза билан олиб келишлари мумкин.

Танловни ташкил этиш ва ўтказишда ҳамкор вазирлик ва идоралар: Маданият вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги.

✔️Маълумот учун телефонлар:
(71) 256-05-47, (71) 232-17-66,
(71) 269-89-29, (71) 269-89-32

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.