loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ: “УЙДА ҚОЛИНГ ВА ИЖОД ҚИЛИНГ!” ОНЛАЙН-ТАНЛОВИ

Ўзбекистон Бадиий академияси Президентнинг 5 та ташаббуси чора-тадбирлари доирасида “Уйда қолинг ва ижод қилинг!” шиори остида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва бадиий таълим йўналишида бўлмаган олий таълим муассасалари талабалари ўртасида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича онлайн-танлов эълон қилади.

Онлайн-танловнинг мақсад ва вазифалари:

☑️ ёшларни тасвирий ва амалий санъат оламига қизиқтириш;

☑️ уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш;

☑️ янги иқтидорларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;

☑️ёшларимизни касбга йўналтириш.

Онлайн-танлов шартлари:

Онлайн-танлов эркин мавзуда ўтказилади. Яратилган ижодий ишларда Ўзбекистон маданияти ва санъати, урф-одат ва қадриятлари, Истиқлол йилларида турли соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар ва бошқалар акс эттирилиши мақсадга мувофиқ.

Маънавиятимизга зид равишда яратилган ижодий ишлар қабул қилинмайди.

Онлайн-танловда иштирок этиш иштиёқини билдирган ёш иқтидорлар карантинда ўзлари яратган ижод намуналаридан тайёрланган роликларни Бадиий академиянинг Ташкилий гуруҳига 97 330-32-73 телеграм рақамига ёки  dilobar-7777@mail.ru  электрон манзилига жорий йил 15 октябрга қадар тақдим этадилар.

Роликнинг титул саҳифасида Иштирокчининг сурати, Ф.И.Ш., таҳсил олаётган таълим муассасаси кўрсатилган бўлиши лозим.

Шунингдек, ҳар бир иштирокчи қайта алоқага чиқиш мумкин бўлган электрон манзил ёки телеграм рақам тақдим этиши керак.

Онлайн-танлов иштирокчилари:

6 ёшдан 25 ёшгача бўлган мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва бадиий таълим йўналишида бўлмаган олий таълим муассасалари талабалари.

Онлайн-танлов иштирокчиларини баҳолаш:

Тўпланган барча роликлар Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларидан таркиб топган Баҳолаш комиссияси томонидан қуйидаги номинациялар асосида баҳоланадилар.

📎 Энг яхши ғоя муаллифи
📎 Энг яхши рангтасвир асари
📎 Энг яхши график асар
📎 Энг яхши амалий санъат асари
📎Энг креатив ролик муаллифи

Ҳар бир номинация ғолиблари қуйидаги ёш категориялари ўртасида аниқланади:

🔼 6 ёшдан 10 ёшгача
🔼 11 ёшдан 15 ёшгача
🔼 16 ёшдан 20 ёшгача
🔼 21 ёшдан 25 ёшгача

Онлайн-танлов иштирокчиларини тақдирлаш:

Онлайн-танлов ғолиблари Диплом билан тақдирланадилар.
Бундан ташқари ҳар бир иштирокчига онлайн-танловда иштироки учун Сертификат тақдим этилади.

Диплом ва Сертификатлар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан электрон тарзда эгаларига етказилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.