loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги тегишли қарори асосида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида олий ўқув юртидан кейинги таълимга тайёргарлик босқичи сифатида Рассомлик маҳорат устахонаси(олий рассомлик курси) ташкил этилаётгани маълум қилинган эди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси 2022 йил учун стажёр-тадқиқотчиликка ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

 

Стажёр-тадқиқотчиликка 17.00.04-Тасвирий ва амалий безак санъат турлари (Дастгоҳли рангтасвир, маҳобатли рангтасвир, дастгоҳ ва китоб графикаси, хаттотлик ва миниатюра) бўйича қабул қилинади.

Квота сони 10 та.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:
1. Ариза
2. Маълумотнома (объективка)
3. Меҳнат дафтарчаси белгиланган
тартибда тасдиқланган нусхаси
4. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси
5. Талабгор томонидан яратилган ижодий ишлар рўйхати (мавжуд бўлса каталог ва альбомлар)
6. Шахсий ёки ҳаммуалифликда ўтказилган кўргазма ҳақида маълумотнома (агар кўргазма қилган ёки иштирок этган бўлса)
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар
8. Иш жойидан тавсифнома

Барча ҳужжатлар pdf шаклда тайёрланиб жорий йилнинг 10 октябрига қадар Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими
(http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда юборилади.

Стажёр-тадқиқотчиликка талабгорлар мутахассислик бўйича суҳбат натижаларига кўра қабул қилинадилар.

Суҳбат ўтказиш тартиби ва вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Мурожаат учун тел: 71. 232-17-65

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.