Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими аъзолари томонидан вилоятнинг Заркент тоғли ҳудудида бир кунлик пленер ташкил қилинди.
Баҳорнинг илк кунларида уюштирилган пленердан мақсад – юртимизнинг ушбу сўлим гўшасида табиатнинг уйғонишини рангин бўёқларда ифодалаш, шу билан бирга, ижодий салоҳиятни ошириш бўлди. Зеро, баҳор фасли мусаввирлар учун ўзгача илҳом манбаи ҳамдир.
Наманганлик рассомлар Заркент қўйнида ишланган манзараларни келгусида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган “Ўзбекистон манзаралари” акциясига доир кўргазмаларда намойиш этишни режалаштиришган.