loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ижодий имтиҳон бошланди

Бугун, 28 июлдан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021/2022 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.

Жорий ўқув йилида имтиҳонлар йўналишлар кесимида ташкил этилган бўлиб, дастлабки куни Дастгоҳли рангтасвир, Маҳобатли рангтасвир, Профессионал таълим: дастгоҳли рангтасвир, Ҳайкалтарошлик каби йўналишларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун ижодий имтиҳон бўлиб ўтди.

Имтиҳон жараёнида битта аудиторияда 8-9 нафар абитуриент масофа сақлаган ҳолда синовдан ўтяпти.

Бугун, 28 июль куни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур институтга ташриф буюриб, абитуриентлар учун ҳаяжонли ва муҳим бўлган ушбу имтиҳон жараёнини бевосита кузатиб борди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.