loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ижодий ташриф!

2021-йилнинг 24-июль куни Сирдарё Бадиий Ижодкорлар Уюшмаси раиси Бойбеков Анорқул Шерқулович бошчилигидаги Сирдарёлик бир гуруҳ (50-нафарга яқин) рассомлар ва депутатлардан иборат меҳмонлар Наманган вилоят бадиий ижодкорлар уюшмасига ташриф буюрдилар.

Ташриф чоғида, меҳмонлар Наманган вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг ижоди ҳамда Наманган Халқ амалий санъати асарлари билан ҳам танишдилар.

Меҳмонларда айниқса Чуст пичоқчилик санъати, Наманган кулолчилик санъати ва тасвирий санъати катта қизиқиш уйғотди.

Келгусида шундай тажриба алмашиш ва узаро ҳамкорлик масалаларига катта эътибор қаратиш зарурлиги хусусида келишиб олинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.