loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Икки бобокалонимиз таваллудига бағишланди

Чирчиқ шаҳар тарихи музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими ва ушбу музей ҳамкорлигида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган танлов кўргазма бўлиб ўтди. 

Унда Чирчиқ шаҳар 3-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Чирчик шаҳар “Ёшлар маркази” тасвирий санъат тўгараги ўқувчилари иштирок этди.

Ушбу танлов кўргазма шартига кўра, ўқувчиларнинг икки бобокалонимиз сиймосига бағишланган ҳамда турли йўналиш ва мавзуда чизилган ижодий ишлари намойиш этилди.

Жумладан, танловда
1. Алишер Навоийга бағишлнгана энг яхши ижодий иш;
2.Заҳириддин Бобурга бағишланган энг яхши ижодий иш;
3.Миниатюра йўналишидаги энг яхши ижодий иш;
4. Рангтасвир йўналишидаги энг яхши ижодий иш;
5. Амалий санъат йўналишида энг яхши ижодий иш;
номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга диплом ва совғалар топширилди.

Шунингдек, кўргазмага Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими бир гуруҳ аъзолари ташриф буюриб, ўқувчиларга ўз тилакларини билдиришди ҳамда ижодий ишлар муаллифларига эсталик совғаларини топширишди.

Тадбирда Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг бадиий чиқиши барчага хушкайфият улашди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.