loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Илмий-амалий конференция

Дастурга биноан Термиз давлат университетида «Ўзбекистон тасвирий санъати ривожида Рўзи Чориев ижодининг ўрни ва аҳамияти» номли республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуман аввалида университет ректори, техника фанлари доктори, профессор Авазжон меҳмонларни институт ҳаёти, хусусан, ижодкор талабалар томонидан яратилган ижод намуналари билан таништирди.

Шундан сўнг, Термиз давлат университети ректори Авазжон Мараҳимов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур биргаликда анжуманни очиб берар эканлар, Рўзи Чориев забардаст, фусункор мусаввир, халқ турмушидан олинган ҳаётий лавҳаларни ҳам завқ, иштиёқ билан тасвирлаган рассом бўлгани, асарларидаги ҳаётий мавзулар, уларнинг моҳирона талқини санъатшунос мутахассислар томонидан янада чуқур ва атрофлича тадқиқ этилиши лозимлигини қайд этишди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бугун юртимизда санъат ва маданият хусусан, бадиий таълимга берилаётган эътибор самараси ўлароқ, Малик Набиев, Раҳим Ахмедов, Рўзи Чориев каби забардаст ижодкорларнинг таваллудлари ҳукумат даражасида кенг нишонланаётгани, бу эътибор аввало, уларнинг юртимиз санъати ва маданиятига қўшган улкан ҳиссаларининг эътирофи, шу билан бирга, бадиий таълимнинг келгуси ривожи учун муҳим ҳамиятга эга воқеликка айланиши, ушбу ижодкорларнинг ҳаёти ва ижоди кенг кўламда ўрганилиши ёш ижодкорлар камолотида муҳим босқич бўлишини таъкидлаб, анжуман ишига муваффаққият тилади.

Шу билан бирга, институтда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари – Баҳодир Жалолов, Жавлон Умарбеков ҳамда Акбар Ҳакимов онлайн тарзда иштирок этиб, ўзбек рангтасвирининг етук намоёндаси, миллий рангтасвиримиз шаклланиши ва ривожига улкан хисса қўшган ижодкор, Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориевнинг миллий маданиятимиздаги ўрни беқиёс.эканлигини, шу билан бирга, рассом юксак инсоний фазилатларга эга инсон бўлаганини баён этиб, хотиралари билан ўртоқлашди.

Гулраъно Орифжонова «Рўзи Чориев мероси –музейларимиз гултожи» ва Зуҳра Зайнутдинова “Рўзи Чориев ижодининг миллий маданиятимиздаги ўрни» мавзусидаги илмий маърузаларни тақдим этди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.