loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Илмий-амалий конференция

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги Малик Набиев таваллудининг 105 йиллигига бағишланган тадбирларни ташкил этиш тўғрисидаги 31/1-990-сон чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 22 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон тасвирий санъати ривожида Малик Набиев ижодининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида илмий-амалий конференция конференция ташкил этилди.

Конференцияни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, академик Акмал Нур ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори, профессор Нодирбек Сайфуллаев кириш сўзлари билан очиб берар экан, конференция иштирокчилари ҳамда юртимиз тасвирий санъат ихлосмандлари ва ижодкорларни буюк ижодкор таваллудининг 105 йиллиги ҳамда конференция очилиши билан табриклар экан, Малик Набиев нафақат рассом, балки шу халқнинг фарзанди сифатида ҳам катта маънавий мерос қолдирганини таъкидлашди.

Конференцияда Малик Набиевнинг шогирдлари, улар билан бевосита мулоқотда бўлган рассомлар, ижодини ўрганган санъатшунос мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Жумладан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Маҳобатли рангтасвир кафедраси профессори, Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худойберганов Малик Набиев билан боғлиқ хотираларини сўзлаб берди. Маълумки Малик Набиев 1955 йилдан бошлаб умрининг сўнггигача Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети “Тасвирий санъат ва чизмачилик” кафедрасида педагог, кафедра мудири лавозимларида ишлаган. Педагоглик фаолияти давомида кўплаб иқтидорли ёшларни тарбиялаб ижод сирларини ўргатган.

Анжуманда ана шундай шогирдларидан бири Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика универститети профессори, педагогика фанлари доктори Саидахбор Булатов “Устоз Малик Набиев хотираларига чизгилар” деб номланган маърузаси билан иштирок этди.

Шунингдек конференцияда “Тарихий портретларда ҳақиқат ва талқин”, “XX асрнинг иккинчи ярмида ижтимоий-маданий ва ғоявий кесимда Ўзбекистон рангтасвири коллекциясининг комплектация жараёни (Ўзбекистон давлат санъат музейи мисолида)”, “Амир Темур сиймоси маҳаллий ва хорижий рассомлар нигоҳида”, “Малик Набиев – тарихий портретлар устаси”, “Рассом Малик Набиевнинг педагогик фаолияти”, “Рассом Малик Набиевни хотирлаб”, “Малик Набиев асарлари Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекцияси тўпламида” мавзуларида маърузалар қилинди.

Маърузалар ўзига хослиги билан Малик Набиевнинг ҳаёти, педагоглик фаолияти, асарларининг музей ва тўпламлардаги ўрни ва албатта ижодининг бугунги кундаги аҳамиятини қамраб олди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.