loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Илмий конференция бўлиб ўтди

Бугун, 15 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Ўзбекистон санъатшунослигидаги илмий изланишлар ва замонавий қарашлар» номли илмий конференция ташкил этилди.

 

Конференциянинг асосий мақсади нафақат Ўзбекистон тасвирий санъатида таниқли йирик рассомлар, балки энди танилаётган, ҳали ўрганилмаган кўплаб ижодкорларнинг фаолиятини кенг оммага, мутахассисларга тарғиб этишдан иборат бўлди.

Конференцияда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Акбар Ҳакимовнинг «Чингиз Ахмаров: парящие ангелы всегда молоды»), Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори Нигора Рахимованинг “Теоритеческие аспекты исследования искусства Узбекистана”,  санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Дилзода Алимқулованинг “Содиқжон Раҳмонов устозига муносиб ворис”, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор Равшан Фатхуллаевнинг “Тамарахоним халқлар дўстлиги куйчиси.Тамарахоним уй музейи зали асосида” каби  ҳамда мавзуга оид бошқа маърузалари тингланди, муҳокама қилинди.

Анжуманда қатнашчилар янгиланган илмий маълумотлар ва методология ёрдамида кам ўрганилган рассомлар ижоди, уларни миллий рангтасвир ривожига қўшган ҳиссаси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Конференция сўнгида барча маърузачилар ташкилотчилар томонидан сертификат билан тақдирланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.