loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Илмий тадқиқот фаолияти

Бугунги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ёш ижодкор-талабалар учун барча шароит ва имкониятлар яратилиши баробарида, бадиий таълим ривожига қаратилган илмий тадқиқот ишларини ривожлантиришга ҳам алоҳида қаратилмоқда.

Жумладан, 2020 йилдан эътиборан, илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларнинг фаолиятларини янада рағбатлантириш ва илмий тадқиқот натижаларини оммалаштириш мақсадида «Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотномаси» илмий-амалий журнали нашр этила бошланди.

Мазкур журнал айни вақтда ОАК рўйхатига олинган бўлиб, санъат ва маданият ҳамда бадиий таълим соҳасида тадқиқот олиб борётган мутахассислар учун ўзига хос илмий майдонга айланиб улгурди.

Бугун журналнинг 2021 йилдаги тўртинчи сони нашр этилди. Ушбу сонда ҳам «Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси», «Миллий либос – миллат ва халқ санъати кўзгусидир», «Миниатюра рангтасвир санъати устаси ижодий йўли: ибрат ва намуна мактаби», «Буюк Амир Темур тарихшунослигининг айрим жиҳатлари талқини”, «Музейларнинг болаларни шахс сифатида тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти», «Хоразм санъат музейи», Рангларда жонланган айрим тарих ҳақиқати масалалари”, Замонавий дизайн тенденциялари ва унинг келиб чиқиш тарихи”, «Загадки подписи художника» ва бошқа бир қатор илмий-назарий мақолалар ўрин олган бўлиб, уларда тилга олинган маълумотлар муштарийларга қизиқарли бўлиш баробарида, кўплаб янги фикрлар уйғотиши, шубҳасиз.

Ушбу журналнинг бош муҳаррири сифатида айтмоқчиманки, ҳар қандай соҳада бўлгани каби бадиий таълимда ҳам соҳа муаммоларини илмий жиҳатдан таҳлил этиш ва ечим топиш келгуси ривожланиш учун муҳим асос ҳисобланади.
Шунинг учун санъат ва маданият ҳамда унинг таркибий қисми бўлмиш бадиий таълим соҳасида илмий изланиш олиб бораётган барча тадқиқотчиларни шу билан бирга, илмий тадқиқот фаолиятига қизиқиши бор ёшларни ҳамкорликка таклиф этамиз.

Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик
ва дизайн институти ректори.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.