loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Имтиҳон баллари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июнда қабул қилинган “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-5157-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бадиий академия тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига 2021/2022 ўқув йили учун хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчиришда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш бали 70,56 балл (56%) этиб белгиланди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёнига 3-илова билан 2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига мос касбий (ижодий) имтиҳонларнинг максимал бали 126 балл этиб белгиланди.