loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Истеъдод эгалари

Самарқанд шаҳрида 24-25 сентябрь  кунлари  вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон  Бадиий академияси Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Истеъдод эгалари” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

Кўрик-танлов 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган эстрада, анъанавий ва опера хонандалиги, чолғу ижрочилиги, тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва адабиёт йўналишларида 5 та муҳим ташаббус доирасида жисмоний имконияти чекланган ўқувчи-ёшларнинг маданият ва санъат соҳасидаги истеъдодларини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинди.

Илк маротаба ўтказилган кўрик-танлов имконияти чекланган ёшларнинг истеъдоди ва иқтидорини кашф этиш, ижодий қобилиятини намоён қилиш, ўқувчиларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш, имконияти чекланган иқтидорли ёшларни саралаш ҳамда уларни муносиб тарзда рағбатлантириш ва доимий қўллаб-қувватлаш танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.

«Истеъдод эгалари» танловининг «Тасвирий санъат йўналиши» Республика босқичи Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Самарқанд вилояти галереясида ташкил этилди ва саралаш  босқичларида иштирок этган номзодлар орасидан республика босқичига йўлланма олган ижодкор ёшлар тажрибали мутаҳассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан қуйидаги номинацияларда ғолиб, деб топилди ҳамда диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди:

“Энг яхши тасвирий санъат” – Усмонова Малика (Наманган вилояти);

“Энг яхши ҳайкалтарош” – Ражабов Шаҳбоз (Самарқанд вилояти)

“Энг яхши дизайн лойиҳа” – Қўлдошева Асалой (Навоий вилояти).

Кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этган 46 нафар номзод Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирланди.

Президент  Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил  15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ва вилоят фаоллари иштирокидаги ўтказилган йиғилишда берган топшириқлари бўйича 20-сонли баёни Баённинг 161-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси мазкур танловда иштирок этди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.