Хайкалтарошлик санъати йўналиши бўйича. Жахон халқлари тарихий-маданий тамаддунида халқ ҳунармандчилиги, амалий безак санъати, меъморлик, айникса, тасвирий санъат турларининг кенг- ривожланиши муҳим аҳамият касб этади. Чунончи, ўтмишда тасвирий санъатнинг ҳайкалтарошлик тури сермаҳсул ижод манбаи сифатида кўплаб халқ ва элатлар бадиий маданиятининг ажралмас қисмини ташкил этган. Шунинг учун хайкаллар ўзининг мазмуни ва ўрнатиладиган жойига караб ҳар хил материаллардан ишланиши мумкин. Ҳайкалтарошлик материаллари қуйидагилардан иборат: пластилин, лой, ёғоч, металл, мармар, гранит, суяк, цемент, гипс ва хоказолардир. Қимматбаҳо металлар-олтин, кумуш, никеллар хам хайкалтарошликда қўлланилиши ҳақида ҳам ўқувчиларга маълумотлар берилди.