loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Иқтидорли ёшлар ижоди барчага манзур

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими ҳамда Наманган давлат университети санъатшунослик факультети ҳамкорлигида вилоятдаги 42-сонли умумтаълим мактабида университет ёш иқтидорли талабаларининг «Тасвирий санъат фан ойлиги» ижодий кўргазмаси ўтказилди.

Ёшларни тарбиялашдаги Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Ёшлар намойиш этади” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган мазкур кўргазмада ўндан зиёд ёш ижодкорларнинг икки юзга яқин ижодий асарлари намойиш қилинди. Кўргазма якунида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Ушбу ижодий кўргазмадан мамнун ўқувчилар ва мактаб маъмурияти шу каби ижодий кўргазмаларни келгусида ҳам мунтазам ўтказиш ёшларда эзгулик ва меҳр-оқибат, яратувчанлик ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб, ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор қилдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.