loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун, 29 ноябрь куни Бадиий академиянинг анжуманлар залида директорлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ўтган ҳафта мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди, келгуси режалар белгиланди.

Маълумки, 25-26 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни ижросини таъминлаш мақсадида атоқли рассом Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланди.

Рўзи Чориев таваллуди тантаналарининг ташкилий жиҳатларига тўхталган Бадиий академия раиси Акмал Нур:–Тадбирлар Рўзи Чориев ижодий олами ва ўзбек тасвирий санъатидаги ўрнини кенг очиб берадиган даражада ҳар томонлама мазмунли, пухта ташкил қилинди, деб айта оламан. Рассомга ўрнатилган ҳайкал эса халқимизнинг катта бойлигига айланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва эътибори натижасида тасвирий санъатимизни ривожлантирган намояндаларимиз таваллуд саналарини мана шу тарзда нишонлашга эришаяпмиз. Бу каби мадланий-маърифий тадбирлар неча нечалаб мурғак қалбларда рассомликка бўлган иштиёқни кучайтиришга ҳам кучли туртки бўлмоқда. Шу ўринда Рўзи Чориев таваллудига бағишланган тадбирларни ўтказишда Бадиий академия билан ҳамжиҳатликда ишлаган Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ва бошқа барча идораларга миннатдорлик билдираман, — деди.

Йиғилишда Бадиий академия тасарруфидаги ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари шу ҳафтага белгиланган ишлар ва улар ижроси ҳақида тўхталдилар.

Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиш, дарахт кўчатларини экишда вақтдан унумли фойдаланиш лозимлигига урғу берилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.