Дўстона кайфият усталар ва иштирокчилар ўртасида ишончли муҳитни яратди. Устозларнинг аниқ кўрсатмалари ва маслаҳатлари иштирокчиларга ўзларига ишониш ва ижодий тасаввурларини очишга имкон берди, кулолилик ғилдирагининг айланиши эса тадбир иштирокчиларини бир неча замон аввалга қайтарди.
Маҳорат дарсларини Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқитувчиси Камолиддин Доминжонов ўз шогирди Саидакбар Исроилов ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Наримон Шарипов олиб борди.
Шунингдек, тадбирда Ўбекистон Бадиий академиясининг Ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва бадиий лойиҳалар билан ишлаш бошқармаси масъул ходимлари Набира Мирзаева, Жамила Мухамедалиева иштирок этди ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.