Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида рассом таваллудининг 90 йиллиги тантаналари доирасида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари томонидан яратилган миллий ва замонавий либослар ҳамда турли халқларнинг миллий кийимларини ўзида жам этган модалар намойиши бўлиб ўтди.