loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Маданий алоқалар ифодаси

Наманган вилоятида анъанавий 60-халқаро гуллар фестивали доирасида 24 май куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилояти бўлими бадиий галереясида “Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ҳинд-ислом хаттотлик санъати” кўргазмаси очилди.

Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси И.Валихўжаев ва Ҳиндистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат, Лаъл Баҳодур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандра Шекхар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур хаттотлик санъат ихлосмандларига қувончли туҳфа бўлган ушбу кўргазма Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Галереяда 100 га яқин ҳинд-ислом хаттотлик санъти асарлари ўрин олди.

Мазкур кўргазма жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Академия” галереясида ҳам кенг оммага намойиш этилган эди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.