loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Мактабга Рўзи Чориев номи берилди

Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига Рўзи Чориев номи берилди

Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига Ўзбекистон халқ рассоми, академик Рўзи Чориев номини бериш тўғрисида Бадиий академия таклифига Ўзбекистон  Республикаси Президентидан розилик олингани хабар қилинган эди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг  17.02.2021 й. санасидаги И-14-сонли Буйруғи билан Бадиий академия тизимидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати номи “Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати” номига ўзгартирилди.

Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати раҳбариятига бир ҳафта муддатда тегишли меъёрий ҳужжатлар ( Устав, муҳр, бланка ва бошқа) га, мактаб пештоқига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш ҳамда ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишга кўрсатма берилди.

Жорий йилда юртимизда атоқли рассом, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланади.

   

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.