loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Мактаб-интернатда тадбирлар

28 октябрь куни Термиз шаҳрининг «Термиз» давлат музей қўриқхонасида «Миллий сувенирлар» фестивали бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ташкил этилган фестивалда Бадиий академиянинг Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчилари ўз ижод намуналари кўргазмасини ташкил қилиб, фаол иштирок этишди.

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ИСМИ ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари тарқалишига қарши курашиш профилактик тадбирига бағишлаб «Гиёҳвандлик аср вабоси» мавзусида расмлар танлови ўтказилди.

Ғолиб ўқувчилар вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланишди

Термиз шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофотига Термиз шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Бу танловга Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ИСМИ 10-синф ўқувчиларидан Рахмонова Манижа ва Икромова Дилдора тасвирий санъат йўналишида иштирок этишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, Рахмонова Манижа вилоят босқичига йўлланма олди. Икромова Дилдора ҳам фаол иштирок этиб, 4-ўринни эгаллади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.