loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Малака ошириш дарслари

Бугун 10 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳамда А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ректори Аюбхон Раджиев ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ўзаро ҳамкорликни давом этиши икки томон манфаатларига улкан ҳиссасини қўшиши ҳамда бу ҳамкорликни давом эттириш юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

Суҳбат сўнгида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги №07-07/1-998-сон мажлиси Баёнига мувофиқ, шу йил 19-23 апрель кунлари 2021 йил “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида Халқаро анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”ни юқори савияда ўтказишда ўз ҳиссасини қўшганлиги учун А.Авлоний номидаги малака ошириш институтига Бадиий академиянинг ташаккурномасини ҳамда институт ректори Аюбхон Раджиевга Ўзбекистон Бадиий академяси раиси Акмал Нур ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигини билдириб эсдалик учун ўзининг шахсий алобмини тақдим этди.

Шундан сўнг А.Авлоний номидаги малака ошириш институти биносида малака ошириш учун келган педагогларга навбатдаги малака ошириш дарси бўлиб ўтди.
«Композиция дарсларида ўқувчиларнинг бадиий тафаккурини ошириш ва уларни ижодга йўналтириш» фани бўйича ташкил қилинган ушбу машғулотни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нуридинов олиб борди.

Машғулотда композициянинг бадиий образ яратиш жараёни ва ечимидаги аҳамияти, тасвирий санъатда композициянинг қонун-қоидалардан фойдаланиш ҳақида мисоллар асосида қимматли маълумотлар берилди, ўқувчиларни ижодга йўналтиришда керакли тавсиялар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қизғин ўтган дарс машғулотида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Мазкур малака ошириш курси Бадиий академия тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари ҳамда Маданият вазирлиги тизимидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг тасвирий санъат йўналиши педагоглари учун ташкил этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.