loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Марказ ишга тушди

Чирчиқ шаҳрида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами арафасида шаҳар ҳокимлиги ва “Ҳунарманд” уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Миллий ҳунармандчилик маркази фойдаланишга топширилди.

Ушбу марказда Чирчиқ шаҳри ва атрофида яшаб, фаолият юритиб келаётган ҳунармандлар, амалий санъат усталари ҳамда рассомлар ўз маҳсулот ва санъат асарларини яратиб, харидорларга тақдим этадилар.

Марказдан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлимига ҳам вилоят рассомлари ва амалий санъат усталарининг асарларини сотиш, қолаверса ёшларга маҳорат сабоғи бериш учун жой ажратилди.

Мўйқалам усталари Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси доирасида “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси учун тасвирий санъатдан сабоқларни шу ерда амалга ошириб, пандемия даврида ёшлар вақтини мазмунли ўтказишга ҳаракат қилишмоқда.

БИУ Тошкент вилоят бўлими аъзоси, рассом Моҳира Маматкаримова ва ёгоч ўймакор уста, аъзоликка номзод Камолиддин Қорабоев алоҳида хоналарда ижод қилиш баробарида устоз-шогирда анъаналарини давом эттириб, шогирдларига машғулот ўтишмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.