loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Масофадан дарс берилаяпти

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва ўқувчиларнинг билим олиш даражасини методик қўллаб-қувватлаш ҳамда битирувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда ташкил этиш мақсадида 2019/2020 ўқув йилининг IV чораги учун масофавий таълим тизими 1 апрелдан тўлиқ йўлга қўйилди.

Шу мақсадда, Telegram ижтимоий тармоғида ҳар бир ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамда мактаб-интернати учун 15 та “Онлайн дарс” ҳамда 15 та “Давлат аттестацияси”, жами 30 та расмий гуруҳ (тизимда 15 та ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернати мавжуд) каналлари яратилди.

Шунга кўра:

– Онлайн дарс машғулотларига оид кунлик фото, видеолавҳалар ва маълумотлар ўқитувчилар томонидан “Онлайн дарс” гуруҳида ҳар куни жойлаштириб борилади;

– Битирувчи ўқувчилари мавжуд ўқитувчилар томонидан онлайн дарс машғулотларининг фото ва видеолавҳалари, маълумотлари “Давлат аттестацияси” гуруҳига ҳар куни, битирувчиларнинг диплом ишларига оид фотолавҳалар ҳар ҳафта камида бир марта ўқитувчилар томонидан жойланади;

– Ўқитувчиларнинг кунлик онлайн дарс машғулотлари ҳамда уларнинг давомати Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти ва мактаб директорлари томонидан қатъий назорат қилинади;

– Ўқитувчилар томонидан кунлик олиб борилаётган онлайн дарс машғулотларининг давомати, сифати ва мазмунига директорлар, шунингдек, ўқитувчиларнинг гуруҳлар каналларидан фойдаланишда аҳлоқ-одоб қоидаларига қатъий риоя этишларига директорнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари масъул ва жавобгар бўлади;


Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида “Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш учун
кўрилиши лозим бўлган қўшимча вазифалар тўғрисида” 2020 йил 27 март куни ўтказилган 11-сон йиғилиш баёнида (28.03.2020 йил, 01-14/1-234) белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.