2016 йилда Х. Мирзахмедов “Йилнинг энг яхши рассоми” «Эътироф» миллий мукофоти билан тақдирланган.
Рассом ўзининг 70 ёшигача етмай, 2020 йилнинг 8 ноябрида бу дунёни тарк этди. Вафотига бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилаётган “Ҳаёт” номли мазкур кўргазмада 250 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда, ижодкорнинг умри давомида босиб ўтган ижод йўли ва унинг рангтасвирга бўлган чексиз муҳаббатини акс эттиради.
Кўргазма 22 декабрга қадар давом этади.