loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Маърифатпарвар боболаримизга эҳтиром

Мамлакатимизда  буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги кенг нишонланмоқда.

2 декабрь куни Алишер Навоий  номидаги Ўзбекистон давлат академик  катта театрида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.

Ҳаётини миллатимизнинг бахту саодати  йўлига бағишлаган улуғ бобомизга бугун эъзоз ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Жумладан, пойтахтимизда Президентимиш ташаббуси билан ташкил этилган Адиблар хиёбонида  Бадиий академия томонидан жадид аждодимизнинг муаззам ҳайкали (муаллифи ҳайкалтарош  Оллоберган Аллаберганов) ўрнатилди.

Президентимизнинг  шу йил 30 сентябрдаги Фармонига мувофиқ, Ватанимиз тархининг  ғоя мураккаб даври – XX аср бошларида ўзининг жўшқин маърифатпарварлик фаолияти  ва хизмати билан миллий таълим-тарбия тизимини яратишга қўшган беқиёс ҳиссаси учун бир гуруҳ жадидчилик  ҳаракати намояндалари  қаторида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳам “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан  Алишер Навоий  номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида халқимиз тарихининг мураккаб дамларида маърифат машъаласини баланд кўтариб чиққан маърифатпарвар боболаримиз  фаолиятига бағишланган   фото ва экспонатлар кўргазмаси ташкил қилинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.