loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Меҳр дарёси лойиҳаси тақдимоти

25 август куни Ўзбекистон Бадиий академиясида “Mursak” модалар уйи ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур ҳамкорлигида “Меҳр дарёси” деб номланган янги лойиҳанинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

“Меҳр дарёси” лойиҳаси трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йўлга қўйилган бўлиб, лойиҳа доирасида хайрия ишлари амалга оширилади, яъни даромаднинг бир қисми Ўзбекистонда маданият ва санъатни ривожлантириш, хусусан, Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Лойиҳа доирасида Бадиий академиянинг “Академия” галереясида Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур асарлари намойиши ҳам ташкил қилинди. Экспозицияда рассомнинг сўнгги йилларда яратилган янги асарлари ҳам ўрин олди.

Кенг жамоатчилик, соҳа вакиллари иштирок этган тадбирда ташкилотчилар ўз сўзида халқимизга хос ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат қадриятлари мавжуд бўлиб, улар ичида хайрия ва ҳомийлик анъанаси муҳим ўрин тутишини, мазкур лойиҳа бежиз “Меҳр дарёси” деб ном олмагани, халқимизнинг инсонпарварлик хислатларини янада равнақ топишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг “Art model agency” модель агентлиги томонидан трикотаж коллекцияси намойиш этилди ва барчаниниг қизиқишига сазовор бўлди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.