Нара – Ямато даврининг биринчи император саройи сифатида қурилган. Япониянинг марказий шаҳарларидан бири, ўз тарихи билан дунёга танилган. Қадимий қурилган кўплаб ибодатхона, кичкина бутхона ва бинолар шаҳарда сақланиб қолган.
Нара – Нара даврида Япониянинг пойтахти бўлган. Ўша вақтларда шаҳар Хэйдзё-кё деб аталган. Шаҳар Хитой пойтахти Чанъаньга ўхшаб қурилган. Пойтахтнинг Нагаока–кё (784) ва Хэйкан-кё (794)га кўчирилиши Наранинг ривожланишини секинлаштирди. У буддизм маданиятининг марказига айланди.