loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Моҳир қўллар

Ўзбекистон Бадиий академияси қошидаги Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Санъатшунослик факультети томонидан институтга бириктирилган Абдулла Қаҳҳор  маҳалла фуқаролар йиғинида “Моҳир қўллар” деб номланган кўргазма ва маҳорат дарси ўтказилди.

Мазкур тадбирда Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси Феруза Хасанова раҳбарлигида, 3-босқич талабалари Умирқулова Ҳуснида заргарлик бўйича, Холиқова Лобар гобелен бўйича, 2- босқич талабаси Ибодуллаева Гулрухсор рангли коғозлардан экибана (гуллар)лар ясаш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди.

Ушбу маҳаллада институт билан ҳамкорликда тўгараклар ташкил этилган бўлиб, ушбу маҳорат дарсларида  тўгаракка жалб килинган ёшлар ҳам фаол иштирок этишди.