loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Мураббийдан маҳорат дарслари

Чирчиқ шаҳрида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида бўлиб ўтган фестивалда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом-усталар ҳам фаол иштирок этди.

Жумладан, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, Турон фанлар академияси академиги, 2018 йилда Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг “Энг яхши мураббий” номинацияси ғолиби Ашурмат Мамасолиев ушбу фестивалда бадиий кулолчилик ва майда пластика йўналишида маҳорат дарси ўтди.

Ёшлар ва болажонлар ўтказилган сабоқларда устоз кўмагида ўз қўллари билан турли ҳайвончаларни ясаб, маҳоратларини синаб кўришди.

Устоз-мураббий А.Мамасолиевнинг таъкидлашича, бундан кўзланган мақсад келажагимиз эгаларида бадиий салоҳият, эстетик дидни ривожлантириш, уларни асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий кулолчилик анъаналаримизнинг муносиб ворислари этиб тарбиялашдан иборат.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.