Фотокўргазма мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши жорий этилган карантин чора-тадбирлари ва қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил қилинди.
Жумладан, масканга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаро тана ҳарорати масофадан туриб иссиқликни ўлчаш воситасида текширилмоқда ва кўргазма залига фақатгина тиббий ниқобдаги томошабинлар киритилаяпти.
Шу билан бирга, Тошкент фотосуратлар уйи биноси ва кўргазма залларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ амал қилинмоқда.
Кўргазма 20 июнга қадар давом этади.