Ш. Абдуллаева ижоди – бу тимсолларни ёрқин ифода этувчи рассом. У Шарқнинг нафис ва эстетик анъаналари, рус символизми ва Уйғониш даврининг гўзал қиёфаларининг уйғунлигини топа олган. Унинг асарларида назокатли оддийлик ва ички сокинлик характери билан бирга енгил ва дадил ранглар уйғунлиги кузатилади. Айниқса, Шарқнинг ўзига хос нозик колорити рассом ижодида алоҳида ўрин эгаллайди. Рассом ижодида ранглар ва тасвирлар декоративлик ечим ҳамоҳанглигида ўз аксини топади.