loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Нилуфар – фахрли 1-ўрин соҳибаси

Бугун, 16 февраль куни   Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Йил талабаси-2020”  Республика танлови  ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирланганлар орасида, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети Ҳаттотлик ва миниатюра таълим йўналиши 3-босқич талабаси  Ахмадалиева Нилуфар Қобулжон қизи ҳам бор.

Н.Ахмадалиева “Йил талабаси-2020” Республика танловининг “Йилнинг энг фаол ташаббускор талабаси” номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Нилуфарни бундай ютуқ билан самимий муборакбод этамиз ва келгусида  янада улкан зафарлар тилаймиз!

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.