loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ОАВ вакиллари табрикланди

Кеча Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ОАВ ҳамда интернет нашрларнинг бир гуруҳ вакилларини касб байрами билан самимий табриклади ва уларга эсдалик совғаларини топширди.

—  Бадиий академия журналистлар меҳнатини доимо эъзозлайди. Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати ютуқлари, соҳага оид Президентимиз, Ҳукуматимиз  Қарорларининг мазмун-моҳиятини, умуман фаолиятимизга оид янгиликларни халқимизга етказиш, тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти жуда катта ва бизга камарбаста бўлмоқдасиз, — деди Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур.

Бадиий академиянинг Анжуманлар залида бўлиб ўтган тадбирда Меҳнат фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган, юртимиз тасвирий санъатини  янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рассом-усталар, истеъдодли ёш мўйқалам  эгалари ижодини тарғиб қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган фаол журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг бир гуруҳига Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.