loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Оила мадҳи

18 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазмалар саройида Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ёш истеъдодли рассом Қазақбай Хожамуратовнинг “Шанарақ чўққиси” номли шахсий кўргазмаси очилди.

34 та рангтасвир асарни жамлаган “Шанарақ чўққиси” – Қазақбайнинг Нукус шаҳридаги илк кўргазмаси саналади. Рассом фалсафага бой, замонавий услуб, тўйинган колорит орқали оила ҳақидаги миллий қарашларини асарларга жо қилган. “Туғилиш”, “Автопортрет”, “Ўқилмай қолган хат”, “Шанарақ чўққиси”, “Чимилдиқ” каби асарлари айниқса, мазмун жиҳатидан томошабинларда катта таассурот қолдириши шубҳасиз.

– Кўргазмани ўтказишдан мақсад, ўсиб келаётган ёш авлодга Оила деб аталмиш даргоҳнинг муқаддаслигини англатишдан иборат, – дейди Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси Улбосин Утегенова.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.