loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги

Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди.

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасалари мутасаддалири ҳам бу жараёнда фаол иштирок этиб, маҳаллаларда фуқаролар билан учрашув, давра суҳбатлари ўтказиб туришибди.

5 март куни Бадиий академия Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби директори, “Миллий тикланиш” демократик партияси Учтепа тумани кенгаши депутати Шоносир Муродов “Фарҳод” МФЙ ва “Тинчликобод” МФЙ фаоллари билан учрашди. Ўзаро мулоқотда Ш.Муродов ёшларнинг таълим-тарбиясида маҳалланинг ўрнини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмаслигини, халқимизга хос ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик каби урф-одат ва анъаналар айнан маҳалла муҳитида ривож топишини, булар эса ёш авлоднинг онгу тафаккурини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

РИДМ директори фурсатдан фойдаланиб, “Фарҳод” МФЙ ва “Тинчликобод” МФЙнинг бир гуруҳ аёлларини яқинлашиб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаб, совғалар улашди. Оила чароғбонларига сиҳат-саломатлик тилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.