loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Оила чароғбони, жамият кўрки

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти томонидан 8 март – Халқаро хотин- қизлар куни байрами муносабати билан оилаларимиз чароғбони, жамиятимиз кўрки бўлмиш аёлларимизга байрамона кайфият улашиш, уларни байрам билан қутлаш мақсадида институтда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун “Аёл борки, олам мунаввар” номли байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида ташриф буюрган барча аёллар –  институт профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари ҳурмат ва эҳтиром ила гуллар ҳамда байрам совғалари билан кутиб олинди.

Байрам дастурини институт ректори Нодирбек Сайфуллаев очиб берди, кириб келаётган баҳор айёми ҳамда Халқаро хотин-қизлар куни билан институтдаги барча мунис ва мўътабар аёлларни чин дилдан қутлади. Самарали фаолияти билан бадиий таълими ривожи, институт нуфузини ошириш ҳамда ёшлар маънавиятини янада юксалтиришга  улкан ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларни ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.

 

Ўзбекистон Бадиий академияси бош илмий котиби Феруза Обиджонова ҳам ушбу айём билан тадбирга жам бўлган мўтабар аёл-қизларни самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Самандар Алимов, хушовоз хонанда Наргиза Азимова, ёш хонанда Жасмина ҳамда Ўзбекистон давлат филармониясининг хонанда ва созандалари  ўзларининг шўх куй-қўшиқлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.