loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Оламни асрайлик!

Бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти амалий графика кафедраси ўқитувчи ва талабаларининг  Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган “Оламни асрайлик!” номли плакатлар  кўргазмаси ва давра суҳбати бўлиб ўтди.

Кўргазмада таълим, соғлиқни сақлаш, сувни асраш ва турли илллатларга қарши курашиш мавзусидаги  40 дан ортиқ плакат намойиш қилинди.

Амалий графика факультети талабаларидан 24 нафари замонавий плакатлар яратган. Ушбу ишлар кўргазмадан жой олган. Талабалар – Р. Раҳимбоев, К.Муҳитдинова, Ш.Шерматова, К.Абдулхаева ўз ишларида инсонларни атроф – муҳитни асраш, соғлом турмуш тарзи кечиришга, иллатларга қарши сергак ва муросасиз бўлишга, юрт учун дахлдорлик туйғуси билан яшашга ундайди.

Давра суҳбатида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти амалий графика кафедраси ўқитувчиси Қурамбай Матмуродов талабаларга Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

Плакат жанри рассомликда анча йиллар олдин қўлланган. Ҳозирда ушбу жанр қай даражада ривожланган? Бу ҳақда Институт амалий графика кафедраси ўқитувчиси Н. Шарипов атрофлича тушунтириб берди.

Қ.Матмуродов талаба ва юртдошларимизга плакат жанри бўйича амалий машғулот олиб борди.

Кўргазма жорий йилнинг 12 декабригача давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.