loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Она Ватан табиати ранглари

Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Ўзбекистон манзаралари” акцияси доирасида кўргазма ва маҳорат дарси ўтказилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг Дастгоҳли рангтасвир фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, олий тоифали ўқитувчи Норматов Ғанишер ҳамда 10-синф дастгоҳли рангтасвир рассоми йўналишида таҳсил олаётган шогирлари томонидан Президентимиз томонидан илгари сурлиган 5 муҳим ташаббус доирасида ўтказилган кўргазма ва маҳорат дарси давомида устоз ва шогирдларнинг манзара жанрида ишланган “Юртим манзаралари” номли кўплаб санъат асарлари намойиш этилди.

Ғ.Норматов ўзининг маҳорат дарси орқали хорижий тилларга ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчи – ёшларида тасвирий санъат соҳасида мўъжизакорликни бунёд этиш маҳоратини шакллантирди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.